Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қайси маҳсулотлар тез ухлаб қолишга ёрдам беради?

Қайси маҳсулотлар тез ухлаб қолишга ёрдам беради?

Баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари бошқаларга қараганда тезроқ ухлаб қолишингизга ёрдам беради, дейди Британиянинг “Sleep Charity” ташкилоти мутахассислари. Хусусан, банан магний ва калий каби микроэлементларнинг манбаи бўлиб, экспертлар фикрича, таранг мушакларни бўшаштиришга ёрдам беради.

Банан тезроқ ухлаб қолиш учун фойдалидир, чунки мевада етарли даражада триптофан, тинчланиш гормонларини ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган аминокислота мавжуд. Мутахассислар ухлашдан олдин бир дона банан истеъмол қилишни тавсия қилади.

Шунингдек, магний қуруқ мева – бодомда ҳам борлиги айтилади. Экспертларнинг таъкидлашича, бодом уйқу пайтида қондаги қанд миқдорини барқарор ушлаб туришга ёрдам берадиган ва танани фаол адреналин циклидан дам олиш ва овқат ҳазм қилиш режимига ўтказишга ёрдам берувчи оқсилларни ўз ичига олган қўшимча афзалликларга эга.

Киритилди: 20:09 15.04.2024. Ўқилди: 1192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!