Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қайси ҳолларда қурилиш лойиҳалари учун салбий экспертиза хулосаси тақдим қилиниши мумкин?

Қайси ҳолларда қурилиш лойиҳалари учун салбий экспертиза хулосаси тақдим қилиниши мумкин?

АОКАда Давлат экологик экспертизаси маркази ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Акрамова иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда қайд этилганидек, жорий йил май ойи якуни ҳолатига кўра, ўрта, паст ва маҳаллий даражада хавфли бўлган I-II-III-IV тоифага мансуб объектларга 9 минг 782 та экспертиза хулосаси тақдим қилинган.

Жамоатчилик эшитувларида маълум бир лойиҳа, қурилиш, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишдан олдин оммага лойиҳа маълумотлари батафсил, тўлиқ ва тушунарли шаклда тақдим этилиши лозим бўлади.

Хусусан, лойиҳа амалга ошириладиган жойнинг аниқ манзили, фаолият тури ва мақсади, иш жараёнлари ҳамда уларнинг давомийлиги ҳақида маълумот, лойиҳа доирасида қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва бу маҳсулотлар қандай технологиялар асосида тайёрланиши, ўрнатиладиган ускуналар ва уларнинг хусусиятлари, турлари, ишлаши учун керакли шароитлар ҳамда уларнинг хавфсизлиги, ишлаб чиқариш жараёнида қандай қувват манбалари ва ресурслардан фойдаланилиши, ишлаб чиқариш жараёнида атмосфера, сув ва ер омилларининг ифлосланиши, шовқин, радиация ва бошқа таъсирлар тўғрисида маълумотлар тақдим қилиниши мақсадга мувофиқдир.

2024 йил 1 январдан 31 май якуни ҳолатига кўра, объектларга 9 минг 782 та экспертиза хулосалари тақдим қилинган бўлса, маъқулланган объектлар сони 6 минг 282 та, хулосаси рад этилган ёки қайта ишлашга юборилган ҳужжатлар сони эса 699 тани ташкил қилади.

Давлат экологик экспертизаси маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларининг экспертлари томонидан лойиҳа бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилмаган бўлса ёки аҳоли жамоатчилик эшитувларида лойиҳани маъқулламаган бўлса, режалаштирилаётган фаолият учун танланган ер майдони аҳоли яшаш хонадонлари санитар ҳимоя минтақасида жойлашган бўлса ҳамда атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддалар манбалари, кўрсаткичлари ва миқдори меъёрий ҳужжатлар талабларига зид ёки нотўғри ҳисобланганда салбий экспертиза хулосаси тақдим қилинади ёки ҳужжатлар қайта ишлашга юборилади.

Киритилди: 16:37 15.06.2024. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!