Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Америка учувчисиз самолёти ва Россия қирувчи самолёти Сурия осмонида хавфли даражада яқинлашди

Америка учувчисиз самолёти ва Россия қирувчи самолёти Сурия осмонида хавфли даражада яқинлашди

АҚШнинг MQ-9 Reaper учувчисиз самолёти Сурия ҳаво ҳудудида Россия Аэрокосмик кучларининг Су-35 самолётига хавфли даражада яқинлашди. Бу ҳақда Россия урушаётган томонларни яраштириш маркази раҳбари ўринбосари Юрий Попов маълум қилди.

«28 июнь куни соат 11:35 дан 11:46 гача Хомс провинциясининг Эс-Сухне аҳоли пункти устида 7 000 дан 8 000 м гача баландликда MQ-9 Reaper учувчисиз учиш аппарати... Сурия ҳаво ҳудудида режали парвоз қилган Россия ВКС Су-35 самолёти билан яна бир бор хавфли яқинлашди», - дея Попов таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, россиялик учувчи «юқори профессионаллик» кўрсатиб, тўқнашувнинг олдини олиш учун зарур чораларни кўрган.

Киритилди: 12:20 29.06.2024. Ўқилди: 1364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!