Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мудофаа вазирлиги тасдиқлади: Украина қуролли кучлари Россия космик алоқа марказига зарба берди

Мудофаа вазирлиги тасдиқлади: Украина қуролли кучлари Россия космик алоқа марказига зарба берди

Украина мудофаа кучлари ўтган ҳафта давомида Қримдаги Россия космик кузатув ва алоқа марказига зарба берди. Бу ҳақда 28 июнь куни Телеграмда Украина Мудофаа вазирлиги матбуот маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Қримдаги марказ россияликлар учун сунъий йўлдош алоқаси ва навигация тизимидаги муҳим ҳарбий қисм ҳисобланади.

Forbes 23 июнь куни Украинанинг Қримга ҳаво ҳужуми Евпатория яқинидаги Витино Космик алоқа марказини йўқ қилишга қаратилганини ёзган.

ОАВ маълумотларига кўра, Украина мудофаа кучлари марказга камида тўртта юқори аниқликдаги Америка ракеталарини отган ва ёнғинлар тун бўйи давом этган. Аммо бу марказ Украина Қуролли кучлари учун қийин нишон ҳисобланади. Унга жиддий зарар этказиш учун яна кўплаб зарбалар бериш керак, дея қўшимча қилди Forbes.

Шу билан бирга, объектнинг ишламай қолиши Россия Федерациясини ўз сунъий йўлдошлари билан алоқа имкониятидан маҳрум қилмайди, балки уни чеклайди, дейилади нашр. Forbes таъкидлашича, русларнинг Украинадаги фронт чизиғига унчалик яқин бўлмаган бошқа космик базалари ҳам бор.

Киритилди: 13:05 29.06.2024. Ўқилди: 5154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!