Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қатар ва Саудия Сурия қарзини тўлади, Жаҳон банки ёрдамни тиклади

Қатар ва Саудия Сурия қарзини тўлади, Жаҳон банки ёрдамни тиклади

Жаҳон банки Сурияга ёрдам беришни қайтадан бошлади.

Қатар ва Саудия Арабистони Сурия молия муассасаси олдидаги қарийб 15,5 миллион доллар қарзини тўлаганидан сўнг Жаҳон банки Дамашққа ёрдам дастурларини қайта бошлади.

Бу ҳақда Жаҳон банки матбуот хизмати тарқатган ҳужжатда айтилади, деб хабар беради “Репорт” .

"Сурия Араб Республикасининг қарийб 15,5 миллион долларлик қарзи бартараф этилди. Қарзни бекор қилиш учун тўлов Саудия Арабистони Қироллиги ва Қатар Давлати томонидан амалга оширилди. Шундай қилиб, Жаҳон банкининг тегишли операцион сиёсатига риоя қилган ҳолда, мамлакатнинг янги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи янгиланди", дейилади баёнотда.

Киритилди: 20:46 16.05.2025. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!