Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда йигит жанжаллашиб, синфдошини темир бўлаги билан урди

Қашқадарёда йигит жанжаллашиб, синфдошини темир бўлаги билан урди

Маълум бўлишича, воқеа 4 июль куни тунги вақтда туманнинг Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, икки синфдош ўртасида келишмовчилик юзага келган. Таъкидланишича, Ш.Р. исмли йигит тортишув пайтида Ш.Ж.нинг қорин қисмига темир бўлаги билан урган.

Қайд этилишича, у бунинг оқибатида оғир тан жароҳати олган. Шунингдек, мазкур ҳолат вилоят ИИБ ва туман ИИБ масъул ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 2 эркак жанжаллашиб, бири бошқасининг бошига бильярд таёғи билан ургани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкентдаги мактабларнинг бирида 10-синф ўқувчиси 11-синф ўқувчисига оғир тан жароҳати етказгани маълум қилинган.

Киритилди: 22:47 29.07.2021. Ўқилди: 2088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!