Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг пульмонология бўлими врачи, олий тоифали шифокор Қодир Ширинов вафот этди. Бу ҳақда NasafNews Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, марҳум вафотига айнан нима сабаб бўлгани очиқ айтилмаган.
Аввалроқ Қарши шаҳридаги хусусий клиникаларнинг бирида фаолият юритган, Ғузор туман тиббиёт бирлашмасининг собиқ бош шифокори Тўрақул Холиқов, Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Тўлқин Ашуров коронавирусдан вафот этган эди.
Ундан аввал эса Шаҳрисабз шаҳар марказий шифохонасининг туғруқхона бўлими бошлиғи Шоира Исмоилова, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошқарма ҳузуридаги COVID-19га қарши курашни мувофиқлаштирувчи штаб раҳбари Шерали Нурматов 61 ёшида вафот этганди.