Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда унаштирилган қизи билан учрашувга борган йигитни уриб ўлдиришди. 2 киши қўлга олинган, қолганлари ҳали озодликда эканлиги айтилмоқда (ВИДЕО)

Қашқадарёда унаштирилган қизи билан учрашувга борган йигитни уриб ўлдиришди. 2 киши қўлга олинган, қолганлари ҳали озодликда эканлиги айтилмоқда (ВИДЕО)

Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Галабек қишлоғида аянчли воқеа содир бўлди.

"Millar" дастурида айтилишича, жорий йилнинг 11 августидан 12 августига ўтар кечаси Чироқчи туманининг Галабек қишлоғида 22 ёшли йигит унаштирилган қизи билан учрашувга борган. Учрашувдан қайтаётганида эса бир гуруҳ йигитлар уларни таъқиб қилишган.

Марҳумнинг синфдошининг таъкидлашича, ўртада жанжал чиққан ва 22 ёшли йигит аёвсиз дўппосланган. Дўппослаганлар эса қочиб кетишган. Тез ёрдам чақиришган, аммо йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Қашқадарё вилояти ИИБнинг маълумот беришича, воқеа юзасидан икки киши ҳибсга олинган. Лекин гувоҳлар марҳумни камида йигирма киши дўппослаганини айтмоқда.

"Бола ҳушидан кетиб йиқилганидан кейин ҳам уни кўпчилик бўлиб дўппослашган. Камида йигирма киши дўппослаган. Жигар, юрак, ўпкагача эзиб ташлашган. Икки кишини ушлабди. Қолганларчи?" , – дейди "Ғаллабек" МФЙ раиси Ғулом Маматов.

Бугун марҳумнинг онаси чуқур изтиробда.

"Боламнинг жасадини кўрганимда бошидан асар ҳам қолмаганди. Уни бир киши урмаган", дейди она. Марҳумнинг отаси эса айбдорлар қонуний жазо олиши кераклигини таъкидлади. У икки кишигина қамоққа олинганидан норози. Қолган айбдорлар ҳам жазоланишини истамоқда.

Воқеалар ривожини кузатамиз. Умид қиламизки, мазкур жиноятнинг барча айбдорлари қўлга олиниб, тегишли жазо қўлланилади.

Киритилди: 00:06 17.08.2022. Ўқилди: 7383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!