Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарёда тиббиёт бирлашмаси биноси орқасидаги ўрага аборт ва операция чиқиндилари ташланаётганлиги ростми?

Қашқадарёда тиббиёт бирлашмаси биноси орқасидаги ўрага аборт ва операция чиқиндилари ташланаётганлиги ростми?

Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани тиббиёт бирлашмаси биноси орқасида жойлашган ўрада аборт ва операциялар чиқиндилари ташланаётганлиги, бу аҳолига ноқулайлик туғдираётгани, чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича чоралар кўрилиши зарурлиги хусусида мурожаат эълон қилинган. Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилинди.

Қарши тумани марказий шифохонаси ҳудуди девор билан тўлиқ ўралган. Даволаниш бўлимларидан 100 метрлик масофада маҳаллий махсус ўра ташкил қилинган. Ўрага аборт ва операциядан кейинги эмас, фақат туғруқ бўлимидан чиққан биологик чиқиндилар чиқарилган. Гинекология бўлимида ҳозирги вақтда абортлар амалга оширилмайди, жарроҳликдан кейин ҳосил бўлган биологик чиқиндилар вилоят гистологик текшириш лабораториясига юборилади.

Таъмирталаб ҳолатда бўлган махсус ўра атрофига туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 1,5 метр баландликдаги тўсиқлар, ўра устига қопқоқ ўрнатилди. Таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Ўра ва унинг атрофини доимий дезинфекция қилиш, биологик чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи томонидан масъул ходимга жарима жазоси қўлланилди.

Киритилди: 18:08 26.04.2024. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!