Қашқадарё вилоятида кўмир таъминоти учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан терговга қадар текширувда ўтказилган.
Унда “B.F.” МЧЖ раҳбари А.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, давлат хусусий шерикчилик битимига асосан куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ажратилган маблағларнинг 514,8 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.