Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда ҚВПга кўрик учун келган аёлга жинсий алоқа қилиш таклифини берган шифокор қамалди

A A A
Қашқадарёда ҚВПга кўрик учун келган аёлга жинсий алоқа қилиш таклифини берган шифокор қамалди

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судида ҳуқуқбузар З.Т. (эркак) ва жабрланувчи С.Т.нинг (аёл) иштирокида, МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан З.Т.га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

Qalampir.uz'нинг маълум қилишича, жорий йилнинг 27 октябрь куни ҳуқуқбузар З.Т. Қамаши тумани Қамай МФЙдаги 47-сон ҚВПга кўрик учун келган С.Т.га у билан жинсий алоқада бўлса ҳар ойда 1 000 000 сўмдан ойлик беришини айтиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, МЖтКнинг 41-1 моддаси (шаҳвоний шилқимлик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган.

Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузар З.Т. МЖтКнинг 41-1 моддаси 1-қисми билан унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 247 500 сўм давлат фойдасига пул ундириш тайинланди.

Киритилди: 21:52 10.11.2023. Ўқилди: 1923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!