Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда қовун пишди

A A A
Қашқадарёда қовун пишди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида қовун пишди. Бу ҳақда бугун Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Биринчи ҳосилни ўтамайлилик томорқа эгаси Руфат Буриев етиштирган. Илк ҳосил “Дакара” навли қовунлардир. Тез орада қовун экспорти бошланиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ҳам илк қовун ҳосили Руфат Буриев томорқасидан узилганди.

Маълумот учун, апрель ойида Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Ўтамайли қишлоғи деҳқонлари тарвузни ўтган йилгига нисбатан эртароқ сотувга чиқаришга муваффақ бўлгани айтилган эди.

Киритилди: 13:22 12.05.2022. Ўқилди: 3130 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!