Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.У. ва Ж.Б. фуқаро Б.Ю.га 432 дона истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини 14,4 млн сўмга сотган вақтида ушланганлар.
Шунингдек, тадбир давомида фуқаро Б.У. томонидан Қарши шаҳридаги “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидаги “Э.О.” хусусий корхонаси омборига вақтинча сақлаш учун қўйилган умумий баҳоси 21,8 млн сўмлик 780 дона истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.