Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда фуқароларни 35 минг долларга "ухлатган" шахс қўлга олинди

Қашқадарёда фуқароларни 35 минг долларга "ухлатган" шахс қўлга олинди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний йўллар билан хорижий давлатларга ишга юборишини ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда У.Р., З.М. ва А.С. исмли шахслар фуқаро Ҳ.Ш.ни 18 минг доллар эвазига Исроил давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 2 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.К. 4 нафар фуқарони Туркия орқали Никарагуа давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 35 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2023 йилнинг 20 декабрида АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган эди. Шу йилнинг февраль охирларида эса АҚШга Сан Диэго орқали 2500 дан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний киргани тўғрисида хабар берилганди.

Киритилди: 14:17 20.04.2024. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!