Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда экспортбоп қора тарвуз етиштирилди

Қашқадарёда экспортбоп қора тарвуз етиштирилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида деҳқон ва фермерлар, қолаверса, томорқа эгалари ҳам мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришнинг ўзига хос усуллари ва йўлларини излаб топмоқда.

Туманнинг Ўтамайли ҳудудида ҳар йили май ойининг биринчи ўн кунлигида қовун ва тарвузлар мамлакатимизда биринчи бўлиб пишиб етилади ҳамда экспортга жўнатилади.

Бу йил тарвуз етиштиришда яна бир янгиликка қўл урилди. Уста деҳқонларнинг тинимсиз изланишлари ва меҳнати натижасида уруғсиз пишиб етиладиган қора тарвузлар етиштирилди.

- Россиялик харидорларнинг тавсияси билан илк маротаба тарвузнинг янги “Style” навини етиштирдик, дейди Улуғбек Жуманазаров. Лалми ерларда қурилган иссиқхоналарда парваришланган тарвузлар экспортга мўлжалланган. Ҳосил кўрганингиздек май ойида тайёр бўлди.

Дарҳақиқат, маҳсулотлар таркибидаги моддалар миқдорини сақлаш мақсадида маҳаллий ўғитлардан фойдаланилмоқда. Бу эса ўзининг яхши самарасини кўрсатиб, харидорлар талабини тўла қондиради.

Айни кунларда туманнинг лалми майдонларидан қўшимча ерлар ўзлаштирилмоқда, қишлоқ хўжалиги ва полиз маҳсулотлари етиштириш ҳажми ҳам йилдан-йилга ортмоқда.

Асосийси, маҳсулотларни халқимиз дастурхонига эртароқ тақдим этишга эришилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари ушбу ҳудуддаги фермер ва томорқа эгалари ҳузурига ташриф буюриб, маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар беришди.

Киритилди: 21:19 31.05.2021. Ўқилди: 3131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!