Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу йилнинг 8 январь куни соат тахминан 04:00ларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани “Хитой” маҳалласида яшовчи 47 ёшли фуқаро Н.Б.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлди. Оқибатда Н.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 38 ёшли Г.Э., 10 ёшли Д.Н., 8 ёшли А.Н.лар куйишдан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин уйдаги гилам тагига ташланган электр токи ёрдамида ишловчи пол иситгичининг қизиб кетиши натижасида содир бўлган.