Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда 350 нафар педагог ишга жойлашди

Қашқадарёда 350 нафар педагог ишга жойлашди

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан 2019/2020-ўқув йили учун педагогик кадрларни умумий ўрта таълим мактабларига ишга жойлаштириш мақсадида меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Энг аввал, шу йил олий ўқув юртларини тамомлаган ёш кадрлар мутахассисга эҳтиёжи бўлган умумий ўрта таълим мактабларига ишга жойлаштирилди. Шунингдек, кўп йиллик педагогик стаж, илғор тажрибага эга ўқитувчилар устоз ва мураббий этиб тайинланди. Касб-ҳунар коллежларида ишлаган, айни пайтда эса ишсиз ўқитувчиларни мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланди.

Вилоятнинг чекка ва тоғли ҳудудларига ишга борган ўқитувчиларга ишлаши ҳамда яшаши учун шарт-шароит яратиш маҳалла фуқаролар йиғинлари зиммасига юклатилди.

Меҳнат ярмаркаси жараёнида ишга қабул қилинган 350 нафар педагогнинг 236 нафарини аёл ўқитувчилар ташкил қилса, 114 нафари эса эркак ўқитувчилардир. Ишга жойлашганлар орасида 179 нафар ёш битирувчи ва 171 нафар касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчиси умумий ўрта таълим мактабларига ўзига мос иш ўрнини топишга муваффақ бўлган.

 

Киритилди: 11:10 10.08.2019. Ўқилди: 1636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!