Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда 17 ёшли футболчи чўкиб кетиб, вафот этди

Қашқадарёда 17 ёшли футболчи чўкиб кетиб, вафот этди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 17 ёшли футболчи чўкиб кетиши оқибатида вафот этди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, футболчи 6 июль куни соат 13:00 — 14:00 орасида дўстлари билан Чимқўрғон сув омборига чўмилишга борган ва чўмилиш пайтида чўкиб кетган. Дўстлари унинг жасадини қирғоққа олиб чиққан.

Қайд этилишича, Aсадбек Тўраев тумандаги 83-мактабнинг 11-синф ўқувчиси бўлган. У тумандаги «Қамаши» футбол клуби ярим ҳимоячиси ҳисобланган. Жамоаси билан биргаликда 12−15 июнь кунлари бўлиб ўтган ДХХ раиси кубогида чемпион бўлган эди.

Киритилди: 16:47 07.07.2021. Ўқилди: 2657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!