Бугун 16 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарё вилоятининг антикор раиси ўзгарди

Қашқадарё вилоятининг антикор раиси ўзгарди

Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна Қашқадарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши раиси этиб тасдиқланди.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашлари қайта ташкил этилмоқда. Эндиликда Кенгаш ишига вилоят халқ депутатлари кенгаши раиси раҳбарлик қилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов ва Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши аъзолари иштирокида Қашқадарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг таъсис йиғилишида Косон туманини коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ҳудудий кенгаш билан биргаликда янги тажрибани амалга ошириш таклифи илгари сурилди.

Бунда айниқса, соғлиқни сақлаш, банк ва бандлик соҳаларида коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Киритилди: 05:20 15.03.2025. Ўқилди: 724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!