Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарё вилоятида 953,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилоятида 953,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ўзэнергоинспекция Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Кўкдала туманида якка тартибдаги тадбиркор Қ.С. га тегишли электр ускуналари ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзгартириб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 953,8 миллион сўмлик зарар етказилганини кўрсатди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:36. Ўқилди: 269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!