Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан Кўкдала туманидаги “T.S.Q.” МЧЖга қарашли савдо дўконида ўтказилган тезкор тадбирда 2 турдаги жами 1 172 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотиш учун тайёрлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далилий сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Кегейли тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “B.S.” хусусий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчаси сотувчиси К.К. фуқаро Б.А.га қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, шундан сўнг давом этган тадбирда “Ы.К.” МЧЖга қарашли савдо дўкони кўздан кечирилганда, ушбу дўконда сотувга қўйилган 507 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:30 01.11.2024. Ўқилди: 1355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!