Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига биноан , “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ҳар ойда “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви”, “Бувижонлар мактаби” ва бошқа шу каби учрашувларни ташкиллаштириш, шунингдек, “бир пиёла чой устида суҳбатлашиш”, тақдирлаш ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун 10 млрд сўм маблағ ажратилади.
Мажбурий ижро бюроси томонидан юритиладиган ижро ҳужжатларига кўра (24 ноябрь ҳолатига) Тошкент шаҳар ҳокимлиги зиммасида қарийб 307 млрд сўм қарздорлик бор. Айрим манбаларга кўра, собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев даврида юзага келган қарздорликлар бир неча ойдан бери тўлаб берилмаяпти. Бундан ташқари, жорий йил пойтахтда ўтказилган бир қатор тадбирларнинг пули ҳам ҳалигача ташкилотчиларга тўлаб берилмаган.