Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қаршида одамларга сифатсиз ёғ сотаётганлар ушланди

Қаршида одамларга сифатсиз ёғ сотаётганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, ЯТТ Ғ.К. ва И.С.ларга тегишли савдо дўконларида норасмий ишловчи фуқаро Ф.Ф. ва Ш.Я.лар “Qarshiyog’ ekstraktsiya” AJ ёзувли ҳар бир қадоғи 4,2 кг бўлган 100 дона ёғ маҳсулотини харидорга сотган вақтида ушланиб, улардан жами 126 дона қадоқланган ёғ маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган пахта ёғи истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш)  ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:15 07.04.2021. Ўқилди: 2111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!