Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 8 июнь куни соат 13:50 атрофида Қарши туманидаги «Чаман» маҳалласи ҳудудида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берган.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилишини маълум қилди.