Қарши туманида лаборатория тендерлари бўйича шубҳали ҳолатлар аниқланди. Рақобат қўмитаси муносабат берди.
Ижтимоий тармоқларда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “лаборатория хизмати” бўйича ўтказилган 20 дан ортиқ танловларда доимий равишда фақат битта фирма ғолиб бўлиб келаётгани танқид қилинди.
Бу ҳолатни Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ўрганиб чиқди ва қонунбузарлик аломатлари аниқланди.
⚖️ Натижада Қарши туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан махсус комиссия томонидан иш қўзғатилди.