Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қарши давлат университетининг 2-курс талабаси ўзини осиб қўйди. Бош прокуратура ҳолат бўйича муносабат билдирди

A A A
Қарши давлат университетининг 2-курс талабаси ўзини осиб қўйди. Бош прокуратура ҳолат бўйича муносабат билдирди

Бош прокуратура матбуот хизмати Telegram’даги «Platforma.uz» каналида «Талаба нега ўз жонига қасд қилди?» сарлавҳаси остида чиққан хабарга муносабат билдирди.

Эълон қилинган хабарда Қарши давлат университетининг физика-математика факультетида тўлов-контракт асосида иккинчи курсда таҳсил олаётган талаба ўзини осиб қўйгани қайд этилган.

Идора матбуот хизматининг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 2021 йил 27 февраль куни жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, хабарда талаба қишки сессия имтиҳонларидан ўтолмагани ва унинг имтиҳондан ўтиши учун ўқитувчи катта миқдорда пора талаб қилгани кўрсатилган ҳамда айнан шу ҳолат марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган деган тахмин илгари сурилган.

«Шунга кўра, мазкур важни ўрганиш мақсадида Қарши тумани прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади», — дейилади муносабатда.

Киритилди: 13:04 14.04.2021. Ўқилди: 3888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!