Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қарияларни эъзозлайдиган ва ҳурмат қилмайдиган давлатлар маълум бўлди

Қарияларни эъзозлайдиган ва ҳурмат қилмайдиган давлатлар маълум бўлди

Исландия дунёдаги энг яхши пенсия тизимига эга. Мамлакат Mercer CFA Institute глобал пенсия индексида биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Голландия ва Дания эгаллади. Тадқиқот шуни кўрсатадики, иш ҳақи ўсишининг секинлашуви, тарихан паст фоиз ставкалари ва активларнинг кўп синфларининг паст рентабеллиги пенсия тизимига қўшимча молиявий босим ўтказмоқда.

Дунёдаги энг ёмон пенсия тизимига эга давлатлар ҳам маълум бўлган. Масалан, Таиланд 43 мамлакат ичида охирги ўринни эгаллади, ундан кейин Aргентина ва Филиппин турибди.

Тўққизинчи ва 28-ўринларни эгаллаган Буюк Британия ва Хитой пенсия ислоҳоти натижасида ўтган йилга қараганда анча яхшиланди. 19-ўринни эгаллаган AҚШ энг кам пенсия миқдорини оширганида рейтингда юқори ўринни эгаллаши мумкин эди, дея таъкидлади Mercer CFA Institute.

Ўтган йили бу кўрсаткич бўйича Голландия биринчи ўринни эгаллади. Ўша пайтда мутахассислар Aргентина ва Таиландни энг қуйи поғоналарга муносиб кўришган.

Киритилди: 12:07 20.10.2021. Ўқилди: 3757 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!