Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қандай ҳолатда жариманинг 30 фоизини тўлашдан озод қилиниш мумкин?

Қандай ҳолатда жариманинг 30 фоизини тўлашдан озод қилиниш мумкин?

— Менга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг жарима солиш тўғрисидаги қарорига кўра, МЖтКнинг 1285-моддаси 2-қисми билан 2.450.000 сўм жарима тайинланган. Қандай ҳолатда жариманинг 70 фоизини тўлаб, қолган ўттиз фоизидан озод қилинишим мумкин?

Ш.Касимов, Тошкент вилояти

Мурожаатга Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси Шерзод ЭШМАТОВдан жавоб олдик:

— 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунга асосан, МЖтКга 3321-моддаси киритилган. Ушбу модда “Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби”ни белгилаб беради. Яъни, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб, ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, соддалаштирилган тартиб қўйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

  • маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
  • жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
Киритилди: 10:12 29.06.2021. Ўқилди: 2638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!