Бугун, 18 сентябрь куни соат 10:00 дан Қамчиқ довонида ҳаракат вақтинча чекланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, довон А-373 автомобиль йўлининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида ёпилган. Манбага кўра, ҳудудда бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилади.
ЙҲХХ хабарида ҳаракат қачон тикланишига аниқлик киритилмаган.