Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Қамчиқ” довонида аянчли ЙТҲ содир бўлди

“Қамчиқ” довонида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 6-октябр куни соат 6:20 ларда “Қамчиқ” довонининг 199 км.да “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган "Спарк" русумли автомобилъ ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган, унинг ортидан келаётган, "Гентера" автомобили "Спарк" дан қочаман деб, шунингдек, яна "Cобалт" ва "Гентера русумли автоуловлар ҳам ЙТҲга учраган.

Зудлик билан "Қамчиқ" МҚЁҚБ қутқарувчилари, тез тиббий ёрдам, Йўл патрул хизмати, "Қамчиқавтойўл" Ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар жароҳат олган фуқароларни автомошиналар ичидан чиқариб олишган.

"Спарк" автомобилининг салонида ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи бўлиб, йўловчи тан жароҳати олган, шунингдек, "Cобалт" автоуловининг ҳайдовчиси ўнг қўл синиши ташҳиси билан Ангрен шаҳар Марказий шифохонасига юборилган. Ҳозирда шифокорлар уларнинг аҳволи яхшиланганини билдиришди. Қолган автоуловдаги йўловчи ва ҳайдовчилар енгил тан жароҳати олгани сабаб уларга шу жойнинг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Автомобил ҳайдовчилари ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олмай, тезликни ошириб ҳайдаши оқибатида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб ҳаракатланишларини, белгиланган қоидаларга амал қилишларини, туман тушган ва музламали йўлларда оралиқ масофани сақлаб юришларини сўраб қоламиз.

Киритилди: 10:29 06.10.2021. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!