Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор фуқаро А.Б.дан ундирувчи Н.Б. фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.
Ижро ҳужжати бўйича қарздор А.Б. шу кунга қадар алимент пулларини кам миқдорда тўлаб келганлиги оқибатида қарздорлик 108.205.000 млн сўмга етган.
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан маблағи йўқлигини баҳона қилиб келган.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздор А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка доир иш ҳужжатларини тўплаб, судга тақдим қилган.
Суд залида маъмурий қамоқ жазоси ҳақида етарлича тушунчаларга эндигина эга бўлган қарздор 108.205.000 млн сўм нақд пулни жуда тез ва осонгина топа қолди ҳам.
✔️Шу йўсинда вояга етмаган фарзандларининг бир неча ойлар давомида давомида тўланмасдан келинаётган алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.