Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қалбаки тухумлар изидан! «Ўрикзор» бозорида текширув ўтказилди

Қалбаки тухумлар изидан! «Ўрикзор» бозорида текширув ўтказилди

Ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон бозорларида, хусусан, Ўрикзор савдо комплексида сунъий тухумлар сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 22 февраль куни Ўрикзор савдо комплекси МЧЖга қарашли дўконларда мониторинг, яъни парранда тухуми билан савдо қилувчи тадбиркорлар билан бирма-бир суҳбат ўтказилиб, савдо юритувчиларга санитария, хусусан, тиббий дафтарчаларга эга бўлиш ҳамда маҳсулотларга бериладиган ветеринария маълумотларини тақдим этиш талаблари қўйилди.

Шунингдек, савдода бўлган тухумлардан намуналар олиниб, ҳар бир сотувчининг ўзи гувоҳлигида қисқа муддатли кўргазмали текширув ўтказилди.

Хулосаларга кўра, текширув давомида тухум намуналари истеъмолга яроқли экани аниқланди.

Мутасаддилар томонидан ўзаро ахборот алмашишга келишилиб, назорат кучайтирилди.

Киритилди: 14:18 23.02.2019. Ўқилди: 2274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!