Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор, Учтепа, Юнусобод ва Миробод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу ҳудудлардаги “O.T.”, “А.В.”, “Е.В.” ва “К.Т.” МЧЖларга қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконларида 33 турдаги жами 1 047 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Учқўрғон, Норин ва Янгиқўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “Q.Sh.”, “Ж.И.” ва “O`.A.” МЧЖларга қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконида 25 турдаги жами 218 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Ў.С. фуқаро С.Аб.га қўлбола усулда тайёрланган жами 180 дона “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини 4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:56 15.06.2024. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!