Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Байденнинг «қовун тушириш»лари давом этмоқда

Байденнинг «қовун тушириш»лари давом этмоқда

АҚШ президенти Жозеф Байден сайлов кампанияси вақтида Францияни Италия билан адаштириб юборди.

АҚШ раҳбари Франциядаги жаҳон урушларида ҳалок бўлган аскарлар қабристонини тилга олиб, «У (собиқ президент Доналд Трамп – Эслатма) Италиядаги қабристонга бормайди», деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, 81 ёшни қаршилаган Байден оммавий чиқишларида кўпинча мамлакатлар ва исмларни хато қилиб қўяди.

Жорий йил бошида Байден хотирасида муаммолар йўқлигини айтган бўлса ҳам, бироқ у Мексика ва Миср президентларини, шунингдек, Франциянинг 28 йил аввал вафот этган собиқ президенти Франсуа Миттеран ва Эммануэл Макронни чалкаштириб юборган. Март ойидаги нутқида у украиналиклар ўрнига эронликлар деган эди.

Киритилди: 13:20 30.06.2024. Ўқилди: 2180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!