Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

«Россия енгилмас эмас...»

«Россия енгилмас эмас...»

Полша Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Радослав Сикорскининг айтишича, Россия енгилмас эмас, шунинг учун ҳам Ғарб уни мағлуб эта олади.

Унга кўра, Россия диктатори Владимир Путин Ғарб давлатлари уни тўхтатмаса, Украинадаги урушда ғалаба қозониши мумкин. Сиёсатчининг ишончи комилки, Ғарб бунга қодир.

«Ўзининг ақлдан озган пропагандасидан фарқли ўлароқ, Россия енгилмас эмас. У ўзининг бир қанча урушларида мағлуб бўлди. Кремлни тўхтатиш ва ҳатто мағлубиятга учратиш ҳам мумкин - биз буни шунчаки унутиб қўйдик. Роналд Рейганнинг айтишича, унинг Совет Иттифоқига қарши стратегияси содда бўлган: »биз ғалаба қозонамиз ва улар ютқазишади«. Менга бу ёндашув ёқади», деди Сикорский.

Дипломатнинг қайд этишича, Россия устидан устунликка эришиш учун эскалация ўйинида ғалаба қозонишни қайта ўрганиш керак. Масалан, Европа Иттифоқи Россиянинг барча 300 миллиард евролик суверен активларини мусодара қилиши мумкин.

«Путин уларни аллақачон ҳисобдан чиқарган, у уларни қайтаришга умид қилмаяпти, аммо у уларни олиб қўйишга бизнинг кучимиз йўқ, деб ўйламоқда. Ҳозирча биз унинг ҳақлигини исботлаяпмиз», деди Полша ТИВ раҳбари.

Сикорскийнинг таъкидлашича, Путин СССР парчаланганидан афсусда, шунинг учун у энди «бизнинг қадриятларимиз, хавфсизлигимиз ва турмуш тарзимиз»га қарши реванш ўтказишга қарор қилган.

Киритилди: 11:45 30.06.2024. Ўқилди: 2422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!