Юнусобод тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 54 ёшли Мухтабар И. мурожаат қилиб, 25 июль куни «Минор» қабристони яқинида мармардан қабр тоши ясаб беришни ваъда қилган 31 ёшли Фарғона вилоятилик Бобуржон У.га нисбатан чора кўришни сўради.
Тошкент шаҳар ИИББга кўра, ўз хизмати учун Бобуржон У. Мухтабардан 7.500.000 сўм олган. Аммо ишни бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бобуржон У. қўлга олинди, тергов давом этмоқда.