Бугун 15 январь, 2021 йил, жума

O'ZB

Путиннинг “учинчи қизи” топилди (фото)

Путиннинг “учинчи қизи” топилди (фото)

Россиянинг "Проект" (“Лойиҳа”) нашри "Россия" банкининг миноритар акционери, Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи Светлана Кривоногих ҳақидаги журналистик суриштирув натижасини эълон қилди.

Нашрнинг таъкидлашича, у катта бойлигини Россия президенти Владимир Путин билан яқин таниш эканлиги туфайли қўлга киритган.

Қайд этилишича, мамлакатдаги энг йирик молия институтларидан биридаги акциялардан ташқари, Путиннинг сирли таниши “Игора” тоғ-чанғи курортига, Санкт-Петербургдаги “Ленинград центр” кўргазма майдонига, шунингдек, элита уйлар ва квартираларга эгалик қилади.

Журналистик суриштирув муаллифларининг фикрига кўра, Кривоногих ва унинг оиласининг умумий активлари 7,7 миллиард рубл (тахминан 100 миллион доллар)га баҳоланмоқда.

Светлана Кривоногих 1975 йилда туғилган. У оиласи билан Ленинграддаги коммунал квартирада яшаган. Отаси ичкиллика ружу қўйгани боис эрта вафот этган. Онаси қурилишда, Светлананинг ўзи эса мактабдан кейин дўконда фаррош бўлиб ишлаган, кейин Иқтисод ва молия университетига ўқишга кирган.

Путиннинг “учинчи қизи” топилди (фото)

Светлана Кривоногих

Нашр манбаларининг таъкидлашича, Кривоногих Путин билан 90-йилларда, у президент этиб сайланишидан олдин танишган. 2003 йилда қизи Елизавета туғилган. Ҳужжатларда отасининг исми кўрсатилмаган, фақатгина шарифи ёзилган - Владимировна.

Шу билан бирга, қизнинг ташқи кўриниши, шубҳасиз, унинг президент билан қариндошлигига ишора қилмоқда.

Маълумотларга кўра, "Проект" Брэдфорд университетининг Визуал таҳлил маркази директоридан Путин ва Елизавета Кривоногих ўртасидаги ўхшашликларни компьютерда таҳлил қилишни сўраган. Натижа эса 70,44 фоизни кўрсатган. Айтиш жоиз, 75 фоиздан юқорироқ ўхшашлик расмларда тасвирланганларнинг бир хил одам эканлигини англатади.

Нашрнинг ёзишича, Елизаветанинг ўзи бир неча йиллардан буён бошқа фамилия билан яшаб келмоқда ва ижтимоий тармоқларда ўзи ўйлаб топган исм остида аккаунтларига эга бўлиб, суриштирув муаллифлари қизнинг фотосуратини "ахлоқий сабабларга кўра" нашр этишмаган – қиз ҳали 18 ёшга кирмаган.

Ўз навбатида, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу суриштирув натижасига қуйидагича изоҳ берди: "Биласизми, мен ҳақиқатан ҳам материални ўқиб чиқдим. Аммо, у  ишонарли эмас. Бу провокациядан бошқа нарса эмас. Зеро, бу материал мутлақо асоссиз баёнотларга асосланган".

Киритилди: 20:48 30.11.2020. Ўқилди: 10080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!