Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путиннинг ташриф қоғози 2 миллион рублга сотилмоқда

Путиннинг ташриф қоғози 2 миллион рублга сотилмоқда

“Avito” онлайн аукционида Россия Президенти Владимир Путиннинг 1990 йиллардаги ташриф қоғози сотувга қўйилди. Ўшанда у Санкт-Петербург мерияси ташқи алоқалар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. Ташриф қоғози эгаси уни камида 2 миллион рубл (298 миллион сўм)га сотмоқчи. У ташриф қоғозини Путиннинг отасидан олганини айтган.

Шунингдек, аукционга Путиннинг яна иккита "визиткаси" қўйилган. Улардан бирининг нархи 400 минг рубл (59 миллион сўм), иккинчисиники эса 950 минг рубл (140 миллион сўм).

2019 йилнинг май ойида Путиннинг асл имзоси 100 минг рубль (14.7 миллион сўм)га сотилганди.

Июл ойида эса Хитой компанияси Путин G20 раҳбарлари билан учрашув пайтидаги термокружка нусхаларини 50 юан (74 минг сўм)дан 200 юан (295 минг сўм)гача бўлган нархда сотувга чиқарган эди. Кружка рекламасида у соғлиқ учун яхши деб таърифланган ва ҳар кимга идеал совға сифатида маслаҳат берилган.

Киритилди: 21:50 24.10.2019. Ўқилди: 2243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!