Латвиядаги "Газпром" идорасининг собиқ раҳбари, виолончел ижрочиси Сергей Ролдугиннинг укаси Рига шаҳрида коронавирусдан вафот этди.
Тв3 телеканалининг хабар беришича, Евгений Ролдугин учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти Латвияга юборилган, аммо уни ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
ОAВ маълумотларига кўра, Ролдугин Россия президенти Владимир Путиннинг дўсти ва ҳамкасби бўлган. Совет даврида у КГБда ишлаган, кейинчалик «Латвияс газе»нинг ходими бўлган.