Москва кучлари Украина мудофаа чизиғини ёриб ўтишга уринаётган пайтда Россия қўшинлари Украина шарқида кунига бир неча квадрат километр масофани босиб ўтмоқда, деди Путин душанба куни.
Украина президенти Владимир Зеленский шарқда, хусусан, Покровск шаҳри яқинидаги муаммоларни тан олди, бироқ Россия армияси сўнгги икки кун ичида бошқа ҳеч қандай олдинга силжишга эришмаганини айтди.
Украинанинг 18 фоизини назорат қилаётган Россия кучлари Киевнинг 2023 йилги қарши ҳужуми катта муваффақиятга эриша олмаганидан бери Украина шарқида олдинга силжишда давом этмоқда.
Украинанинг Россиянинг жанубий Курск вилоятига 6 август куни бошланган босқинига қарамай, сон жиҳатдан кучлироқ рус армияси Украина шарқидаги аҳоли пунктлари орқали логистик жиҳатдан муҳим Покровскга яқинлашмоқда.
«Бизда Донбасдаги ҳужумда анчадан буён бундай суръат бўлмаган», — деди Путин, - «Энди биз 200 ёки 300 метр олдинга силжиш ҳақида гапирмаяпмиз ... Россия қуролли кучлари аллақачон ҳудудларни 200-300 метрга эмас, балки квадрат километрга назорат остига олишмоқда».
Зеленский Украина шарқий жабҳада «энг жанговар рус бригадалари»га қарши туришда қийинчиликларга дуч келганини айтди.
Голландия бош вазири Дик Шоф билан бир қаторда Украина назоратидаги Запорижжя шаҳрида журналистлар олдида чиқиш қилар экан, у икки кундан бери Бош қўмондон Александр Сирский билан вазиятни муҳокама қилаётганини айтди.
“Покровск секторида қанчалик қийин бўлмасин, икки кундан бери (Россиянинг) олдин силжиш бўлмади", деди у.