Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путинни алдаган журналистни жазолаш талаб қилинмоқда

A A A
Путинни алдаган журналистни жазолаш талаб қилинмоқда

Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси медиа-комиссияси раҳбарининг биринчи ўринбосари, Миллий қадриятларни ҳимоя қилиш жамғармаси президенти Александр Малькевич Россия президенти Владимир Путинни матбуот анжумани пайтида алдаганлиги учун рязанлик журналист Александра Безукладовани жазолашни талаб қилди.

Таъкидланишича, матбуот анжуманида қиз "Мен ҳомиладорман" ёзуви туширилган плакат билан ўзига эътиборни жалб қилган, аммо бунинг ҳақиқат эмаслиги аён бўлган. Савол ўрнига журналист маҳаллий амалдор ҳақидаги воқеани айтиб берган ва Путиндан унга «Россия Қаҳрамони» унвонини беришни сўраган.

Безукладованинг матбуот анжуманидаги хатти-ҳаракатларини оддий қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаётган Малькевичнинг сўзларига кўра, у Россия Журналистлар уюшмаси раиси Владимир Соловёвга қизни Россия Журналистлар уюшмаси аъзолигидан чиқариш таклифи билан мурожаат қилган.

"У нафақат президентни, балки барчамизни алдади. Бу журналист учун мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас", деган Малькевич "Бутун мамлакат учун очиқ ва жирканч ёлғон ифодалаган бундай нолойиқ хатти-ҳаракатлар жазосиз қолмаслиги керак", дея қўшимча қилган ҳолда.

Киритилди: 20:01 20.12.2020. Ўқилди: 5052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда