Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланмайди, деди Полша президенти Анжей Дуда The Washington Post газетасига берган интервюсида.
Унинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин бу масалада мутлақ кучга эга эмас ва ҳатто “тугмачани босмоқчи” бўлса ҳам, унга шунчаки рухсат берилмайди.
“Россия Украинада ядро қуролидан фойдаланмайди. Путин ундан фойдаланмайди. Менимча, Россиядаги ядро арсенали кўп одамларнинг жамоавий назорати остида ва фақат Путиннинг ихтиёрига боғлиқ эмас. Демак, қарор қабул қилиш учун бир нечта одам керак бўлади”, — деди Дуда.