Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путинга етказилди! Россия қурилишларида мигрантлар етишмаяпти

Путинга етказилди! Россия қурилишларида мигрантлар етишмаяпти

Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин Россия президенти Владимир Путиндан қурилишда ишчи кучи етишмаслиги масаласини кўриб чиқишни илтимос қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Шу билан бирга меҳнат ресурслари, жумладан, хорижий ишчи кучи етишмаслиги туфайли декабрь ойида уй-жойларни фойдаланишга топшириш бўйича хатарлар мавжуд”, - деди у Давлат кенгаши йиғилишида.

Бош вазир ўринбосари ушбу муаммо, айниқса, Москва минтақасида ўта кучли сезилаётганини таъкидлади.

“Бу масала юзасидан сизнинг топшириғингиз ишлаб чиқилиши ва уни йил бошида алоҳида йиғилишда кўриб чиқилишини илтимос қиламан”, - деди Марат Хуснуллин.

Хуснуллиннинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли мамлакатда биринчи ярим йилликда уй-жойларни фойдаланишга топшириш тахминан 10 фоизга, ипотека бўйича эса 17 фоизга тушиб кетган. 

Киритилди: 18:10 23.12.2020. Ўқилди: 4592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!