Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путин "Вагнерчилар"га шарт қўйди

A A A
Путин "Вагнерчилар"га шарт қўйди

26-июн куни кечқурун Россия президенти Владимир Путин халққа мурожаат қилиб, у “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожин томонидан уюштирилган қуролли исёнга изоҳ берди.

Путин баёнотининг асосий тезислари.

Россия жамияти ва ҳокимияти "конституциявий тузумни қўллаб-қувватлашда энг юқори консолидация" кўрсатди. Россия Федерацияси Президентининг сўзларига кўра, "ватан тақдири учун масъулият ҳаммани бирлаштирди".

Қўзғолон ташкилотчилари ҳам ўз халқига, ҳам бу жиноятга жалб қилинганларга хиёнат қилдилар. "Вагнер гуруҳи жангчиларининг аксарияти Россиянинг ватанпарварлари ва унинг манфаатлари учун жасорат билан курашганлар".

Путин уларга ё Мудофаа вазирлиги сафларида хизматни давом эттиришни, ёки уйга қайтишни ёки Беларусга боришни таклиф қилди.

“Ким хоҳласа, Беларусга бориши мумкин. Мен берган ваъда бажарилади. Такрор айтаман, танлов сизники, аммо бу ўз фожиали хатосини тушунган россиялик аскарларнинг танлови бўлишига ишонаман”, — деди Путин.

Мурожаат чоғида Россия Федерацияси президенти исм-шарифини айтмасдан, исён ташкилотчилари ўз ватанига, халқига ва “жиноятга тортилганлар”га хиёнат қилганини таъкидлади. “Қуролли исён ҳар қандай ҳолатда ҳам бостирилган бўларди. Қўзғолон ташкилотчилари, адекватлигини йўқотган бўлсалар ҳам, буни тушунолмай қолишди”, — деди Путин.

Шунингдек, у Беларус президенти Александр Лукашенкога вазиятни тинч йўл билан тартибга солишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Россия Федерацияси Президентининг мурожаати беш дақиқадан бир оз кўпроқ давом этди.

Киритилди: 10:50 27.06.2023. Ўқилди: 9359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар