Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин ва Трампнинг учрашуви санаси маълум бўлди

A A A
Путин ва Трампнинг учрашуви санаси маълум бўлди

Владимир Путин 11 ноябрь куни Парижга ташрифи олдидан америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан учрашади. Бу ҳақда Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Давлат раҳбари Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон билан учрашувда музокараларни ўтказиш вақти ва жойини тасдиқлаган.

Учрашув Биринчи жаҳон уруши тугаганлигининг 100 йиллигига бағишланган тадбир доирасида ўтказилади.

Музокаралар давомийлиги президентларга боғлиқ бўлади.

Россия президенти ёрдамчисининг сўзларига қараганда, унда иккала мамлакат делегацияларининг аъзолари иштирок этади.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:56 24.10.2018. Ўқилди: 1314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда