Россия президенти Владимир Путин ва АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўз лавозимига киришганидан сўнг ўртасида бўлиши мумкин бўлган учрашув жойи ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки бу тадбирга ҳозирча жиддий тайёргарлик кўрилаётгани йўқ.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга турли мамлакатлар, хусусан, Сербия ва Швейцариянинг учрашув ўтказиш учун жой ажратиш ҳақидаги таклифларини шарҳлар экан, маълум қилди.
"Кўпгина давлатлар ўз хизматларини тахминий алоқалар ўтказилиши мумкин бўлган жойлар сифатида таклиф қилмоқдалар, аммо бу ҳақда гапиришга ҳали эрта, чунки ҳали жиддий тайёргарлик йўқ", деди у.
Кремль матбуот котибининг сўзларига кўра, ҳозирда "бундай алоқалар жуда зарур ва мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида эълон қилинган тушуниш ва сиёсий ирода мавжуд".
"Вашингтондаги маъмурият ўзгаргандан кейин кўпроқ кўриб чиқамиз", - дея қўшимча қилди Песков.