Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Путин ва Трамп Аляскада нималар ҳақида гаплашганини билмайман"

"Путин ва Трамп Аляскада нималар ҳақида гаплашганини билмайман"

Украина президенти бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан ўтказилган матбуот анжуманида айтди.

Владимир Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Путин ва Трамп Аляскада нималар ҳақида гаплашганини билмайман. АҚШ президенти ушбу мулоқот тафсилотларини менга ва европалик етакчиларга айтиб беришини истайман;

◾️ Энг муҳими, Европа биз билан ва биз АҚШ билан биргаликда мулоқот қиляпмиз. Муҳими, Қўшма Штатлар ҳам биз билан ва биз ҳозирда эртага Вашингтонда айнан нималарни муҳокама қилишимизни белгилаяпмиз;

◾️ Путиннинг кўплаб талаблари бор, уларнинг ҳаммаси ҳам бизга маълум эмас. Агар рўйхат эшитганимиздек жуда узун бўлса, барчасини кўриб чиқиш учун вақт керак бўлади. Буни қурол босими остида қилиш мумкин эмас. Шу сабабли ўт очишни тўхтатишга эришиш ва якуний келишув устида тезроқ ишлаш зарур. Биз бу ҳақда Вашингтонда гаплашамиз;

◾️ Бизга ҳақиқий шаклдаги музокаралар керак, улар ҳозирги фронт чизиғида бошланиши мумкин. Фронт чизиғи — музокараларни бошлаш учун энг яхши жой, европаликлар буни қўллаб-қувватламоқда. Россия ҳанузгача Донецк вилоятида муваффақият қозона олмади. Путин уни 12 йил давомида эгаллаёлмади. Украина Конституцияси эса мамлакат ҳудудларини бошқа давлатга топшириш ёки ер билан савдолашишни тақиқлайди;

◾️ Бу масалаларни фақат Украина, Россия ва АҚШ президентларининг уч томонлама учрашувида муҳокама қилиш мумкин, бироқ Москва ҳозирча бундай учрашувда қатнашишига ишора бермаяпти. Агар Россия уч томонлама учрашувни рад этса, унга қарши янги санкциялар қўлланилиши керак;

◾️ Қўшма Штатлар Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этишда Европа билан ҳамкорлик қилишга рози бўлиши жуда муҳим. Биз АҚШ президенти бу ҳақда сўз очгани учун ундан миннатдормиз. Бу муҳим ўзгариш, аммо бу қандай ишлашини ҳали билмаймиз. Бизга худди NATO Низомининг 5-моддаси каби амалда ишлайдиган кафолатлар керак. Хавфсизлик кафолатларининг бир қисми сифатида Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиши ҳам кўзда тутилган.

Киритилди: 22:05 17.08.2025. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!