Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Путин ва Пашинян келишувга эришди: Россия қўшинлари Арманистонни тарк этмоқда

Путин ва Пашинян келишувга эришди: Россия қўшинлари Арманистонни тарк этмоқда

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида Кремлда бўлиб ўтган музокаралар чоғида россиялик чегарачилар Звартноц аэропортида хизмат қилмаслиги тўғрисида келишувга эришилди, дея хабар бермоқда Арманистон телеграм каналлари.

Бундан ташқари, россиялик ҳарбийлар 2020 йилда 44 кунлик урушдан сўнг оғзаки келишув асосида жойлашган Сюник, Ваётс-Дзор, Гегаркуник, Арарат, Тавушдаги пунктларини тарк этишлари хабар қилинган.

Россия президенти Владимир Путин ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги музокаралар Кремлда бир соатдан кўпроқ давом этди, деб хабар беради Россия матбуоти.

Пашинян ва Путин ЕОИИ юбилей саммитидан сўнг икки томонлама учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида Путин муносабатларнинг барча спектрини, жумладан, минтақадаги хавфсизликни ҳам муҳокама қилишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, Россия ва Арманистон ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланиб, товар айирбошлаш ўсмоқда.

«Икки томонлама муносабатларга келсак, улар ҳам жуда муваффақиятли ривожланмоқда», деди Путин.

Хусусан, Путиннинг сўзларига кўра, «ўтган йил давомида савдо айланмасининг ўсиши жуда катта миқдорни ташкил этган».

«Албатта, нафақат савдо айланмасининг ўсиши билан боғлиқ, балки минтақада хавфсизлик билан боғлиқ масалалар ҳам бор», — дея давом этди Россия президенти.

Путин матбуот олдида бу масалаларга аниқлик киритмади ва уларни ЕОИИ саммити доирасида муҳокама қилиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Кремль Путиннинг Пашинян билан учрашувига оптимистик муносабатдадир. «Суҳбатнинг мураккаблигини ошириб юборишнинг ҳожати йўқ. Албатта, икки томонлама муносабатларимизда муайян муаммоли мавзулар бор», — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Киритилди: 14:48 09.05.2024. Ўқилди: 1902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!