Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин ва Муҳаммад бин Салмон Фаластин ҳудудидаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

A A A
Путин ва Муҳаммад бин Салмон Фаластин ҳудудидаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон "Фаластин ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга" чақирди.

Саудия Арабистонининг SPA агентлиги хабарига кўра, чоршанба куни Ар-Риёдда расмий музокаралар ўтказган Путин ва бин Салмон номидан қўшма ёзма баёнот эълон қилинди.

Баёнотга кўра, Путин ва бин Салмон Ар-Риёддаги Ал-Ямама саройида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилган.

Мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, терроризм, радикализм ва уларни молиялаштиришга қарши курашда мувофиқлаштиришни кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар, шунингдек, Ғазодаги гуманитар ҳалокатдан хавотир билдирдилар.

Путин ва бин Салмон "Фаластин ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва халқаро гуманитар ташкилотларга ўз вазифаларини бажаришига имкон бериш зарурлигини" таъкидлади.

Россия президенти, шунингдек, Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг тикланиши “минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, мамлакатлар суверенитетини ҳимоя қилиш ва Эроннинг ички ишларига аралашмаслик”га ҳисса қўшишига умид билдирди.

Киритилди: 21:44 07.12.2023. Ўқилди: 1666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!