Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Беларус президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди жума куни Кремль матбуот хизмати.
“Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилиб, савдо-иқтисодий соҳада ўзаро манфаатли аниқ лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди”, — дейилади хабарда.
Матбуот хизматининг хабар беришича, “Владимир Путиннинг хорижий давлат раҳбарлари билан, жумладан Теҳрондаги сўнгги мулоқотларини инобатга олган ҳолда халқаро кун тартибидаги бир қатор мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилди”.
“Россия-Беларус шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш нияти тасдиқланди”, — дейилади хабарда.
Олий даражадаги мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.